Жаҳон

Афғонистонда журналистлар учун янги тақиқлар жорий этилди

Одам ва ҳайвонларни тасвирга олиш тақиқланди.

Афғонистонда журналистлар учун янги тақиқлар жорий этилди

 

Афғонистонда матбуот эркинлигига қарши босим кучаймоқда. Афғонистон журналистика маркази (АФЖС) маълумотларига кўра, мамлакатнинг 15 вилоятида одам ва тирик мавжудотларнинг тасвирини оммавий ахборот воситаларида кўрсатиш қатъиян тақиқланган.

 

Бомиён вилоятида “Фазилат ва ёмонликнинг олдини олиш вазирлиги” томонидан 2025 йил 18 апрелдан бошлаб жорий этилган янги кўрсатмага кўра, одамлар ва ҳайвонларни суратга олиш, шунингдек уларнинг тасвирларини эфирга узатиш мумкин эмас. Бу тақиқ 2021 йилдан бошлаб кучга кирган қонун асосида амалга оширилмоқда.

 

АФЖС экспертлари таҳлилига кўра, бу қоидалар давлат идораларига оммавий тадбирларда журналистларга суратга тушишни тақиқлаш ваколатини беради. Ҳатто оддий фуқароларга ҳам одамларни расмга олиш ман этилган. Қоидабузарлар судга тортилиши белгиланган.

 

Тақиқ жорий этилган вилоятларда телеканаллар ҳозирда деярли радиоформатда фаолият юритмоқда. Экранда фақат манзара, тоғлар ёки ҳукумат бинолари кўрсатилади, янгиликлар эса фақат диктор овози орқали етказилади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Афғонистонда журналистлар учун янги тақиқлар жорий этилди | Zamon.uz