Жаҳон

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги дипломатик уруш авж олмоқда

Покистон фуқаролари Ҳиндистондан чиқариб юборилади.

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги дипломатик уруш авж олмоқда

 

Кашмирда содир бўлган теракт ортидан Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддият кескинлашди. Ҳиндистон ҳукумати Покистон фуқаролари ва дипломатик вакилларига қарши қатор қатъий чораларни кўрмоқда.

 

Ҳиндистон Покистон элчихонасидаги Мудофаа вазирлигига алоқадор барча атташеларни мамлакатдан чиқариб юборди. Шунингдек, Исломободдаги Ҳиндистон элчихонаси ходимлари ортга чақириб олинмоқда, бу икки давлат ўртасидаги дипломатик инқирозни янада чуқурлаштирмоқда.

 

Янги Деҳлидаги Покистон элчихонаси ходимларига эса Ҳиндистонни тарк этиш учун бир ҳафта муҳлат берилди.

 

Бундан ташқари, Ҳиндистон ҳукумати Покистон билан чегараларни вақтинча ёпишга қарор қилди. Бу эса икки мамлакат ўртасидаги савдо ва одамларга оид ҳаракатларга жиддий таъсир кўрсатади.

 

Ҳиндистон мудофаа вазири эртага парламент аъзолари учун ёпиқ эшиклар ортида брифинг ўтказади. Унда терактга муносабат ва Ҳиндистоннинг ҳарбий-ижро сиёсати муҳокама қилиниши кутилмоқда.

 

Покистон эса бўш қолгани йўқ. Бош вазирнинг топшириғига кўра, эртага Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилиши чақирилади, унда Ҳиндистонга нисбатан жавоб чораларини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

 

Ушбу ҳолат Жанубий Осиёда аллақачон таранг бўлган геосиёсий вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги дипломатик уруш авж олмоқда | Zamon.uz