Қодиров 17 ёшли ўғлига юқори лавозимни топширди
Бу унинг учинчи расмий лавозими ҳисобланади.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодиров 17 ёшида Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимига тайинланди. Бу унинг учинчи расмий лавозими бўлиб, у бу орқали минтақадаги энг ёш вакил сифатида яна бир марта жамоатчилик эътиборига тушди.
Адам Қодиров илк расмий лавозимини 15 ёшида олган — у пайтда Республика раҳбарининг шахсий хавфсизлик хизмати раҳбари этиб тайинланган. Бу билан у Россия рекордлар китобига ҳам энг ёш раҳбар сифатида киритилган.
Бундан бир ой аввал эса у Чеченистон Ички ишлар вазирлигига куратор этиб тайинланган эди. Унинг кетма-кет тайинланишлари атрофида турли муҳокамалар юзага келмоқда.







