Ҳиндистон ҳаво кучлари жанговар шай ҳолатга келтирилди
Халқаро ҳамжамият ўртадаги кескинликни кузатиб бормоқда.

The Times of India'нинг хабар беришича, Ҳиндистон ҳаво кучлари Покистон билан чегарада хавфсизлик вазияти кескинлашгани сабабли юқори жанговар тайёргарликка келтирилди. Ҳарбийлар чегарада кузатув ва патруллаш ишларини кучайтирган.
Икки давлат ўртасидаги зиддият охги ҳафталарда кучайган, айниқса Покистоннинг Украина ва бошқа мамлакатларга қурол етказгани ҳақидаги хабарлар ортидан вазият таранглашди. Ҳиндистон расмийлари ҳар қандай хавфли вазиятга тайёр туриш лозимлигини таъкидламоқда.
Халқаро ҳамжамият Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кескинликни кузатиб бормоқда. Экспертлар зиддият дипломатик йўл билан ҳал этилмаса, минтақада хавф янада ошиши мумкинлигини огоҳлантирмоқда.







