Ўзбекистон

Шароф Рашидов тумани ҳокими 10 минг доллар пора олаётганда қўлга олинди

Шунингдек, ДХХ тезкор тадбирида Гулистон шаҳар прокурори ўринбосари ҳам ўз хизмат хонасида 10 минг АҚШ доллари билан ушланди.

Шароф Рашидов тумани ҳокими 10 минг доллар пора олаётганда қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Жиззах вилояти Ш.Рашидов туман ҳокими ва Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри прокурори ўринбосари пора олишда гумон қилиниб қўлга олинди.

 

Расмий маълумотларга кўра, Ш.Рашидов туман ҳокимлигининг қурилиш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича бўлим бош мутахассиси тадбиркор ишончини қозониб, мактаб қурилиши учун ажратилган 1,7 гектар ер майдонига кўп қаватли уйлар қурилишига рухсат олиб бериш эвазига $30 минг пора талаб қилган. 5 июль куни у сўралган пулнинг $10 мингини олиб, туман ҳокимига етказган. 8 июль куни эса қолган $20 мингни олиб, рухсат ҳужжатларини тадбиркорга тақдим этаётган пайтда ДХХ ходимлари томонидан ҳоким билан бирга ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан туман ҳокими депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилинди ва унга Жиноят кодексининг 210-моддаси, бош мутахассисга эса 168 ва 211-моддалари асосида жиноят иши қўзғатилди.

 

Сирдарёдаги ҳолатда эса Гулистон шаҳар прокурори ўринбосари Бўёвут туманида қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбаридан жиноят иши доирасида унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чорасини қўлламаслик ва ишни фойдаси йўналишида ҳал қилиш эвазига $10 минг пора сўраган. У ушбу пулни хизмат хонасида олаётганида, ДХХ томонидан далиллар билан қўлга олинган.

 

Ҳар икки мансабдор шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда уларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

custom img

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"