Ўзбекистон

Икки вилоятда Латвияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди

Ҳозирда ҳуқуқбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

Икки вилоятда Латвияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди

Тошкент ва Андижон вилоятларида Латвия давлатига ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақида ДХХ ахборот хизмати Zamon.uz'ga маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган шахс хорижда ишламоқчи бўлган фуқароларга маслаҳат ва виза олиш бўйича зарур ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашиш билан шуғулланувчи МЧЖ ташкил қилиб, ижтимоий тармоқлар орқали Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқаронинг ишончига кирган. Уларга Латвия давлатига ишлаш учун боришларида керак бўладиган визани олиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Бундай қонунбузилиш ҳолати Тошкент вилоятида ҳам қайд этилиб, унда Ангрен шаҳрида яшовчи шахс Андижон вилоятида истиқомат қилувчи 1991 ва 1992 йилларда туғилган 3 нафар фуқарога элчихонада ишловчи танишлари орқали Латвия давлатига бориб ишлаш имконини берувчи ишчи виза расмийлаштириб бериш эвазига 8 250 АҚШ доллари талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Ангрен шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағидан 2 100 АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланган.

 

Ҳозирда мазкур икки қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.