Ўзбекистон

“Ўзбекистон стратегияси“ журналининг тақдимоти бўлиб ўтди

Конференцияда Ўзбекистон Хитойнинг " Бир макон - бир йўл " ташаббуси доирасида муҳим минтақавий ҳудуд сифатида иштирок этмоқда.

“Ўзбекистон стратегияси“ журналининг тақдимоти бўлиб ўтди

Бугун 20 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон - Хитой ҳамкорлигида ташкил этилган “ Тараққиёт стратегияси “ маркази томонидан нашр этилган “Ўзбекистон стратегияси” ижтимоий-таҳлилий йўналишдаги журналининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Хитой халқ республикасининг Ўзбекистонда фавқулотда ва мухтор элчиси Юй Сзюн, Ўзбекистон вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

 

 

Журнал Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик, шунингдек ШХТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг муҳим йўналишларига бағишланган. Журналда минтақавий ҳамкорликка оид замонавий таҳлиллар, экспорт сўзлари ва амалий тажрибалар ҳақида маълумот берилган ҳамда Ўзбекистон ва Хитойнинг тегишли вазирликлари раҳбарияти ва етакчи тадқиқот муассасалари экспортлари томонидан тайёрланган таҳлилий материаллар нашрдан ўрин олган.

 

 

Тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ШХТга аъзо мамлакатлар ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик самарадорлигини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича умумий принцип ва ёндашувларни ишлаб чиқиш, махсус иқтисодий ҳудудлар иттфоқини ташкил этиш, ШХТ давлатлари савдо ярмаркасини ўтказиш каби йўналишларда ўзаро мулоқот ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган таклифлар илгари сурилди.

 

 

Ўзбекистон Хитойнинг " Бир макон - бир йўл " ташаббуси доирасида муҳим минтақавий ҳудуд сифатида иштирок этмоқда. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик эса турли халқаро платформаларда яъни: БМТ, ШХТ, Марказий Осиё минтақавий, иқтисодий ҳамкорлиги доирасида ривожланиб бормоқда.

 

 

Хитой - Савдо алоқалари бўйича Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорига айланган мамлакатларидан бири саналади. Хитой киритаётган инвестиция асосан энергетика, транспорт, саноат соҳаларига қаратилган. Мисол қилиб олганда йирик транспорт ва логистика лойиҳалари 2024 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажмини 12.4 млрд $ га оширди.

 

 

Хитойнинг Ўзбекистондаги тўғридан-тўғри инвестициялари 10 млрд $ дан ошган бўлиб бугун мамлакатимизда энергетика, телекоммуникация, тўқимачилик, транспорт, кончилик ва рақамли инфратузилма каби муҳим тармоқларда 3 300 дан зиёд қўшма корхоналар фаолият юритмоқда.

 

 

Мазкур саммит якунлари бўйича рекорд даражада жами 44 та ҳужжат, қатор келишувлар, концепция, дастур ва бошқа ҳужжатлар имзоланди. Ўзбекистон ташкилотга раислик қилувчи давлат сифатида ШХТ га аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисларига 4 маротаба мезбонлик қилган бўлса уларнинг сўнггиси 2022 йил Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди.

 

Тадбирда экспортлар сўзга чиқиб мазкур журнал тақдимоти ШХТнинг муҳим тадбири сифатида ўтказилиши минтақадаги сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга муҳим эътибор қаратилётганидан далолат экани таъкидланди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

“Ўзбекистон стратегияси“ журналининг тақдимоти бўлиб ўтди | Zamon.uz