“Тошкент Индех”да ёнғин содир бўлмаган — ФВБ
Тошкентдаги ёнғин бўйича маълумот берилди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида жойлашган Индекс бозорида ёнғин бўлгани айилган видеолар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан шаҳар ФВБ маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 13:29 да Янгиҳаёт тумани «Чортоқ» МФЙ Райҳон кўчасида жойлашган қоғозни қайта ишлаш цехи ҳудудидаги очиқ майдонда қоғоз чиқиндилари ва қуруқ ўт ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Ушбу ёнғин Индекс бозори ҳудудида содир бўлмаган.
Хабарга коְъра, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 13:33 да етиб бориб, соат 13:52 да ёнғин ўраб олинган ҳамда соат 14:16 да ёнғин ўчирилган.
Ёнғинга Тошкент шаҳар ФВБдан 8 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган. Ёнғин оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.







