Ўзбекистон

Самарқандда 44 гектар майдонда Имом Бухорий мажмуаси бунёд этилмоқда

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуасидаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириб, кўрсатмалар берди.

Самарқандда 44 гектар майдонда Имом Бухорий мажмуаси бунёд этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 август куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Анъанага кўра, аввало Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилиниб, Қуръон тиловат қилинди ва дуолар ўқилди.

 

Давлатимиз раҳбари зиёратгоҳ ҳудудида олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Буюк муҳаддис бобомизга бутун ислом оламида бўлган юксак эҳтиромни инобатга олиб, бу ерда зиёратчилар учун кенг имкониятлар яратишга қаратилган улкан мажмуа барпо этилмоқда.

 

Мажмуа умумий 44 гектар майдонда бунёд этилиб, муқаддас мақбара, 10 минг намозхонга мўлжалланган масжид, маъмурий бино ва 75 метр баландликдаги миноро иншоотлари қад ростлади. Ҳозирда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Айвон ва пештоқларга “Саҳиҳи Бухорий”дан ҳадислар нақш этилмоқда.

 

Президентимиз ушбу маскан нафақат зиёратгоҳ, балки илм-маърифат, тарбия ва ибрат ўчоғи бўлиши зарурлигини таъкидлади. Имом Бухорийнинг илмий мероси ёшлар учун буюк намуна эканлиги алоҳида қайд этилди. Шу мақсадда янги мажмуада замонавий музей ташкил қилинмоқда. Унда Имом Бухорий ҳаёти, ҳадис илмидаги улкан мероси, шунингдек Қуръонда зикр этилган пайғамбарлар тарихи, Муҳаммад (с.а.в.) шаражаси ва муқаддас Макка ҳамда Мадина ҳаётига оид маълумотлар акс этади.

 

Зиёратгоҳ атрофида меҳмонхона ва бошқа хизмат кўрсатиш масканлари ҳам қурилмоқда. Президентимиз ишларини сифатли якунлаш, ташриф буюрувчилар учун янада қулайликлар яратиш ва мажмуа атрофида кўкаламзорлаштириш ишларини кенгайтириш юзасидан топшириқлар берди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.