Ўзбекистон

Тошкентда иссиқ сув тарифлари оширилмоқда

Янги таърифлар депутатлар томонидан маъқулланди.

Тошкентда иссиқ сув тарифлари оширилмоқда

“Veolia Energy Tashkent” таклифига кўра пойтахтда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти хизматлари тарифлари оширилиши Халқ депутатлари шаҳар кенгаши томонидан маъқулланди.

 

Кенгашнинг 22 августдаги қарорига кўра, базавий тариф ҚҚСсиз — 711 641 сўм/Гкал, аҳоли учун ҚҚСсиз — 139 860 сўм/Гкал, бюджет ташкилотларига — 952 797 сўм/Гкал, бошқа улгуржи хизматлар кўрсатувчи ташкилотларга — ҚҚСсиз 342 296 сўм/Гкал миқдорида нархлар (тарифлар) қўлланилиши маъқулланди.

 

Иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматларининг янги чакана тарифи аҳоли учун 15 фоизга, юридик шахслар учун 40 фоизга, бюджет ташкилотлари учун 18,8 фоизга ошириш кўзда тутилган. Эндиликда ушбу ҳужжатни шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов имзолаши керак.

 

Маълумот учун, “Veolia Energy Tashkent” тарифларни 2025 йил 1 октябрдан оширишни таклиф қилган.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Тошкентда иссиқ сув тарифлари оширилмоқда | Zamon.uz