Тошкентда тиббиёт чиқиндиларидан электр ишлаб чиқарадиган завод ишга туширилди
Завод кунига 20 соатда 6 тонна чиқинди ёқиш қувватига эга.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан “Ноль чиқинди” тамойилига кўра “Тиббиёт чиқиндиларидан муқобиол иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш” инвестиция лоёҳасини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисидаги 2024 йил 17 июлдаги 263-сон қарори ижроси юзасидан АҚШ нинг «Саяр» компанияси томонидан тиббиёт чиқиндиларини ёқиш орқали муқобил иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарувчи республикадаги илк завод фаолиятини бошлади.
2024 йил 13 апрелда инвестор лойиҳа компанияси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасидаги инвестиция шартномаси имзоланган эди. Бугунги кунда Тошкент шаҳар Чилонзор туман 16-сон шаҳар касалхонасидаги қурилиш-монтаж ишлари якунланиб инсенератор ускуналари олиб келинди ва илк завод ўз фаолиятини бошлади.
Айни пайтда заводда кунига 3 тонна тиббиёт чиқиндиси ёқилиб бартараф этилмоқда. Завод кунига, 20 соатда 6 тонна чиқинди ёқиш қувватига эга.
Бу каби чиқиндиларни утилизация қилишга мўлжалланган навбатдаги заводларнинг қурилиши Тошкент шаҳар Олмазор туман Тошкент тиббиёт академиясининг 2-клиникаси ҳамда Тошкент туман Педиатрия тиббиёт институти, СамПи тиббиёт муассасаларида давом этмоқда.







