Ўзбекистон

“Ўзбекистонга ташриф буюриш ҳақидаги орзуйим амалга ошганидан чин дилдан хурсандман”

Япония ташқи ишлар вазири Ивая Такеши Ўзбекистонга келди.

“Ўзбекистонга ташриф буюриш ҳақидаги орзуйим амалга ошганидан чин дилдан хурсандман”

Бугун Япония ташқи ишлар вазири Ивая Такеши Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Уни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кутиб олди. Расмий учрашув Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтди.

 

Ташриф доирасида Ивая Такеши Самарқанд шаҳрига ҳам бориб, нафақат шаҳарнинг бой маданий мероси, балки унинг иқтисодий салоҳияти, келажакдаги ҳамкорлик имкониятлари ва япон компаниялари билан амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар билан ҳам танишди. “Юртингизга ташриф буюриш бўйича бир неча йиллик орзуйим амалга ошганидан чин дилдан хурсандман”, деди вазир.

 

Музокаралар давомида томонлар икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, таълим, IT, транспорт, кончилик ва “яшил” энергетика каби соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Хусусан, кимё саноати ва энергетика бўйича йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

 

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Япония ташқи ишлар вазирликлари ўртасида Стратегик диалог бўйича қўшма коммюнике имзоланди. Ушбу ҳужжат икки мамлакат ўртасидаги дўстона ва ишончли муносабатларни янги босқичга олиб чиқиши, сиёсатдан тортиб иқтисодиёт ва халқаро алоқаларгача бўлган барча йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлаши кутилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

“Ўзбекистонга ташриф буюриш ҳақидаги орзуйим амалга ошганидан чин дилдан хурсандман” | Zamon.uz