Тошкентда 4 та машина аварияга учради
Оқибатда ҳайдовчилардан бири жароҳатланган.

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 4 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақида шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 26 август куни соат 14:30 ларда Яккасарой тумани Бобур кўчасида ZEEKR, Matiz, ВАЗ-2105 ва Nexia-2 русумли транспорт ввоситалари ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида ZEEKR автомашинаси ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







