Ўзбекистон

Тошкентда қалбаки дори ишлаб чиқарувчи яширин цех фош этилди

Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га хабар қилди.

Тошкентда қалбаки дори ишлаб чиқарувчи яширин цех фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖга тегишли манзилда ташкил этилган яширин цехда қонунга хилоф тарзда қалбаки дори воситалари тайёрланиши ва шаҳар дорихоналари орқали сотилиши маълум бўлди.

 

Текширув давомида ушбу манзилдан жами 11 дона дори ишлаб чиқариш станоклари, 21 дона дори тайёрлашда керак бўладиган қолиплар ҳамда умумий оғирлиги 389 кг бўлган кукун ва таблеткалар, “Raikal” номли пневматик қурол ва бошқа нарсалар ашёвий далил сифатида олинди.

 

Шунингдек, МЧЖга тегишли иккинчи манзилда ҳам яширин цех мавжуд бўлиб, ундан дори воситалари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қолип ва ускуналар, бўш дори капсулалари, қутилари, йўриқномалар, кукун кўринишидаги хом-ашёлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

 

“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлик маркази” ДМ экспертиза хулосасига кўра, яширин цехда “Урсосан 250 мг”, “Нейромидин 20 мг”, “Фаниган” дори воситалари қалбакилаштирилган.

 

Тадбир мантиқий давом эттирилиб, мазкур цехда ишлаб чиқарилаётган дориларни сотиш билан шуғулланувчи ва “Фаниган” дори воситасини қалбакилаштириш бўйича буюртма бериб, 130 кг ушбу дорининг субстанцияларини келтириб берган шахснинг дорихонаси ҳам кўздан кечирилди.

 

Натижада, ушбу дорихонадан “Фаниган”, “Азимак”, “Ципролет” каби 15 турдаги 1.067 қути қалбаки ҳамда 14 турдаги 274 қути яроқлилик муддати ўтган дорилар аниқланди.

 

Ҳозирда ноқонуний цех ташкилотчиларининг 3 нафарига нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3-моддаси 2-қисми “б” ва “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.