Ўзбекистон

Uzbekistan Airways энди қайтиш чиптасини автоматик бекор қилмайди

Агар йўловчи парвозни бекор қилмоқчи ёки учиш санасини ўзгартирмоқчи бўлса, бу ҳақда авиакомпания агентига олдиндан хабар бериши лозим бўлади.

Uzbekistan Airways энди қайтиш чиптасини автоматик бекор қилмайди

Uzbekistan Airways Рақобат қўмитаси кўрсатмаси асосида маҳаллий йўналишларда йўловчилар учун қулай бўлган янги қоидаларни жорий этмоқда. Эндиликда, биринчи парвозга чиқмаган йўловчилар қайтиш чиптасидан ҳам фойдаланиш имконига эга бўлишади.

 

Янги тартибга кўра, агар йўловчи парвоздан воз кечмоқчи ёки учиш санасини ўзгартирмоқчи бўлса, бу ҳақда авиакомпания агентига олдиндан хабар бериши лозим. Бундай ҳолатда чипта қайта расмийлаштирилади ёки тариф шартларига мувофиқ қайтарилади. Агар йўловчи хабар бермаган бўлса, чипта қийматини қайтариш ёки ўзгартириш жараёнида фойдаланилмаган парвоз купонлари қийматининг 100 фоизи миқдорида жарима ундирилади.

 

Шунингдек, эндиликда биринчи рейсдан фойдаланмаган йўловчи чипта автоматик бекор қилинмасдан, кейинги парвозларда ундан фойдаланиши мумкин. Шу билан бирга, фойдаланилмаган парвозлар бўйича чипта қийматидаги аэропорт йиғимлари ва авиакомпания тўловлари қайтарилиши мумкин.

 

Uzbekistan Airways янги тартиб бўйича техник имкониятларни якуний синовдан ўтказмоқда. Мутахассислар бу ўзгариш йўловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириши, ҳамда ички авиация бозорида хизмат сифатини оширишига ишонч билдирмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Uzbekistan Airways энди қайтиш чиптасини автоматик бекор қилмайди | Zamon.uz