Ўзбекистон

Жиззахда отаси шафқатсизларча калтаклаган болалар ҳимояга олинди

Отага жиноят иши қўзғатилди.

Жиззахда отаси шафқатсизларча калтаклаган болалар ҳимояга олинди

Ижтимоий тармоқларда ота томонидан икки нафар вояга етмаган фарзандига нисбатан зўравонлик қилинаётгани акс этган видеoтасвирлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Ҳозирда гумон қилинувчининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вояга етмаган икки нафар бола эса ички ишлар органлари ҳузуридаги вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.

 

Болалар омбудсманининг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили ва мутасадди ташкилотлар томонидан ҳолат ўрганилмоқда. Аниқланишича, зўравонлик оилавий низо оқибатида содир этилган.

 

Болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларга зарур психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида ички ишлар органлари ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий “Инсон” маркази мутахассислари томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

 

Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани кузатувни давом эттирмоқда. Бу борада қўшимча ахборот берилиши белгиланган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Жиззахда отаси шафқатсизларча калтаклаган болалар ҳимояга олинди | Zamon.uz