Ўзбекистонда хорижий юк автомобиллари учун тарифлар пасайтирилди
Маршрутни келишиш ва рухсатнома бериш бўйича ҳам янги тўловлар белгиланди.

Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон ҳудудида ҳаракатланувчи оғир ва йирик ўлчамли хорижий транспорт воситалари учун тўлов миқдорлари қайта кўриб чиқилди. Энди транспорт воситасининг ҳақиқий массаси рухсат этилган чегарадан ошиб кетганда, ҳар бир километр учун қуйидаги тарифлар амал қилади:
- 0–5 т — БҲМнинг 0,08%
- 5–10 т — 0,12%
- 10–15 т — 0,24%
- 15–20 т — 0,42%
- 20–25 т — 0,63%
- 25–30 т — 0,97%
- 30–35 т — 1,39%
- 35–40 т — 1,94%
- 40–45 т — 2,66%
- 45–50 т — 3,59%
- 50 т дан ортиқ — 4,22%
Шунингдек, оғир ва йирик ўлчамли транспорт воситалари ҳаракатланиши учун аризаларни кўриб чиқиш, маршрутни келишиш ва рухсатнома бериш бўйича ҳам янги тўловлар белгиланди:
- 100 км гача — БҲМнинг 54% (аввал $25 эди),
- ҳар бир кейинги километр учун — БҲМнинг 0,24% (аввал $0,11 эди).







