Ўзбекистон

Россияда ўзбекистонлик фуқаро “қул” деб ҳақоратланди

Ўзбекистон ТИВ Россиядаги фуқаролар давлат ҳимоясида эканини эслатди.

Россияда ўзбекистонлик фуқаро “қул” деб ҳақоратланди

Аввалроқ ижтимоий тармоқда Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи ҳақоратлангани, маҳаллий фуқаро уни “қулсан” деб атагани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

 

Ҳолатга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги муносабат билдириб, фуқаролар давлат ҳимоясида эканини яна бир бор эслатди.

 

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Конституцияси, миллий қонунлар ва халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган принциплари ҳамда нормаларига асосан, Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг исталган нуқтасида бўлишидан қатъий назар, давлат ҳимоясида эканини таъкидлайди.

 

Агар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатлари ёки қадр-қиммати хорижда бузилса, улар дарҳол қабул қилувчи давлатнинг ваколатли ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилишлари зарур. Шунингдек, фуқаролар Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига ҳуқуқий ва консуллик ёрдами сўраб мурожаат қилиши мумкин.

 

Фуқароларимизни хорижда ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг муҳим йўналиши эканини ҳамда бу масъулият давлатнинг ўз фуқаролари олдидаги мажбуриятлари асосида амалга оширилишини яна бир бор эслатиб таъкидлаймиз”, дейилади муносабатда.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

Айрим дорихоналарда дори воситалари нархи сунъий равишда ошириб юборилгани аниқланди. Хусусан, айрим дорихоналарда 15 минг сўмлик дори 190 минг сўмга сотилган.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Тожикистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган.

Россияда ўзбекистонлик фуқаро “қул” деб ҳақоратланди | Zamon.uz