Ўзбекистон

2030 йилгача барча шаҳарларда “яшил шаҳар” стандартлари жорий қилинади

Ўзбекистон барқарор энергия ва экологик хавфсизлик йўлида катта қадам ташламоқда.

2030 йилгача барча шаҳарларда “яшил шаҳар” стандартлари жорий қилинади

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида мамлакатимиз иқтисодиёти жадал ривожланаётгани, аҳолининг кўпайиши билан бирга хавфсиз ва барқарор энергия манбаларига эҳтиёж ортиб бораётганини таъкидлади.

 

Сўнгги саккиз йил давомида истеъмолчилар сони 25 фоизга, яъни 1,6 миллионтага, энергия истеъмоли эса 54 фоизга ёки қўшимча 25 миллиард киловатт-соатга ошгани қайд этилди. Шу боис “яшил” энергия улушини ошириш борасида мисли кўрилмаган қадамлар қўйилди.

 

Натижада электр ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилдаги 59 миллиард киловатт-соатдан 85 миллиард киловатт-соатга етди. Келгуси йилда бу кўрсаткич 97 миллиард киловатт-соатдан ошиши кутилмоқда. Жорий йилнинг ўзида 6,5 миллиард киловатт-соат “яшил” энергия ишлаб чиқарилди ва умумий генерация қувватларида унинг улуши 30 фоизга етди.

 

Президент 2030 йилга қадар 35 миллиард долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига “яшил” энергия улушини 54 фоизга етказиш режалаштирилганини маълум қилди. “Табиатга меҳрли муносабат орқали келажак авлодларга унумдор ер, мусаффо ҳаво ва соф сувни мерос қолдириш бизнинг муқаддас бурчимиздир”, – деди давлат раҳбари.

 

Шунингдек, охирги саккиз йилда 31 миллион квадрат метрдан ортиқ, яъни қарийб 12 мингта кўп қаватли уй-жой барпо этилгани таъкидланди. Жорий йилнинг ўзида “Янги Ўзбекистон” массивлари ва бошқа ҳудудларда 130 минг хонадондан иборат замонавий уй-жойлар фойдаланишга топширилиши белгиланган.

 

Президент 2030 йилга қадар барча шаҳарларда “яшил шаҳар” стандартлари асосида кўкаламзорлаштириш даражасини 30 фоизга етказиш, экологияга зарарли таъсирларни камайтириш, шунингдек, қишлоқ ва маҳаллаларда замонавий инфратузилма жорий этилишини қайд этди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

2030 йилгача барча шаҳарларда “яшил шаҳар” стандартлари жорий қилинади | Zamon.uz