Ўзбекистон

“Аждодларимиз жасорати биз учун доимо ибрат мактаби бўлиб қолади”

Президент Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этди.

“Аждодларимиз жасорати биз учун доимо ибрат мактаби бўлиб қолади”

Бугун, 29 август куни Шаҳидлар хотираси хиёбонига давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар йиғилди. Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

 

Ватан фидойилари ҳақига Қуръон тиловат қилинди. Элга ош тортилди.

 

Хиёбондаги рамзий қабр ёнида ҳам Қуръон тиловат қилинди. Шу ерда уламо ва зиёлилар билан тарихни ўрганиш ва ёшларга ўргатиш, мустақиллик ва тинчликни қадрлаш ҳақида мулоқот бўлди.

 

– Ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида Ватан озодлиги йўлида жон фидо этган ота-боболаримиз ҳақларига дуо қиламиз. Ватан учун, миллат учун, халқ учун курашган қаҳрамон аждодларимиз жасорати биз учун доимо ибрат мактаби бўлиб қолади, – деди давлатимиз раҳбари.

 

Маълумки, ўша машъум йилларда 100 мингдан зиёд бегуноҳ ватандошимиз қатағон қилинган. Минглаб юртдошларимиз “халқ душмани” деган ноҳақ айблов билан отиб ташланган, ундан ҳам кўпи сургун қилинган. Уларнинг ортидан минглаб аёллар бева, болалар етим бўлиб қолган. Орадан қарийб бир аср ўтган бўлса-да, ўша мудҳиш даврни чуқур изтироб билан эсга оламиз.

 

Булар бугунги эркин ҳаётимизни янада қадрлашга, мустақилликни мустаҳкамлашга ундаши таъкидланди.

 

– Ватанимиз фидойиларини улуғлаш, хотирасини абадийлаштириш бўйича кўп ишлар қиляпмиз, – деди Шавкат Мирзиёев. – Сўнгги саккиз йилда 1 минг 200 дан зиёд жафокаш боболаримиз номи оқланди.  “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи реконструкция қилиниб, минглаб янги ҳужжатлар билан тўлдирилди. Ҳудудларда ҳам шундай музейлар ташкил этилди. Бу йил жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини нишонлаяпмиз. Бухоро шаҳрида Жадидлар мероси давлат музейи ташкил қилинмоқда.

 

Энди буларнинг мазмунини, “тирик” тарихимизни халқимизга кенгроқ етказиш керак.

 

Мана, ўтган йилдан эътиборан, ҳар йили октябрнинг биринчи ҳафтасини Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида белгиладик. Бу йил ушбу тадбир Хотира ва тарбия ҳафталиги сифатида ўтказилади. Хўш, бу ҳафталикда халқимизга нималарни етказамиз, ёшларимизга нимани ўргатамиз? Тарихчи олимлар, ёзувчи-шоирлар билан бирга буни чуқурроқ ўйлаб,  халқчил, оммабоп қилиб йўлга қўйиш керак. Мактаб ва университетларда қўшимча дарслар, телеканалларда махсус кўрсатувлар бериш, ёшлар ўртасида танловлар ўтказиш мумкин. Мустақиллик қандай буюк неъмат эканини, қандай кучли аждодларимиз борлигини элнинг қон-қонига сингдириш керак. Агар ёшларимиз руҳан кучли бўлса, ўз олдига катта мақсадлар қўяди, фанларниям яхши ўрганади, етук шахслар бўлиб етишади.

 

Бу борада миллат ойдинлари ҳаётини ўрганиш ғоят муҳим экани таъкидланди.

 

– Жадид боболаримиз ҳар соҳада илғор эди. Биринчи ўзбек романи, театр ва кино асарлари, турли фанлар бўйича дарсликларни айнан улар яратган. Ўтган асрнинг 20-йилларида Германияда таҳсил олган туркистонлик талабалар қатағон қилинмаганида, бутун жамиятни ўзгартирарди. Бор тарихимизни тўғри етказа олсак, ёшларимиз бошқа қаҳрамон изламайди, етук боболаримиз бунинг учун тайёр намуна, – деди Президент.

 

Бундай маънавий асос умуммиллий бирлик ва барқарорлик учун ҳам зарур. Бугун дунёдаги вазият таҳликали бўлиб боряпти. Давлатларнинг мустақиллигига таҳдидлар пайдо бўляпти. Буларнинг барчаси биздан доимо огоҳ ва ҳамжиҳат бўлиб, ислоҳотларни изчил давом эттиришни талаб қилади.

 

Яратганга шукрлар бўлсинки, юртимиз тинч, одамлар эртанги кунга ишонч билан яшаяпти. Бу – энг катта бойлигимиз.

 

Уламолар юртимиздаги шу тинчлик-хотиржамлик, файзу барака барқарор бўлишини тилаб дуолар қилишди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.