Андижонда МЧЖ 4 млрдлик қум-шағални ноқонуний қазиб олди
Ҳозирда етказилган зарар МИБ томонидан Экология бошқармаси ҳисобрақамига ундириб берилган.

Хўжаобод туманида жойлашган асосий фаолияти бетон ва бошқа қурилиш учун зарур бўлган материалларни ишлаб чиқариш бўлган “М.И.И” МЧЖ туманнинг "Акбура-I" участкасида тегишли рухсатномасиз қум-шағал аралашмасини қазиб олган. МЧЖ томонидан 3 йил давомида қазиб олинган қазилманинг баҳоси жами 4 млрд сўмни ташкил этгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман суди томонидан иш ҳужжатлари ўрганиб чиқилиб, МЧЖ раҳбари Т.Р. томонидан 1 млрд 545 млн сўм зарар етказилганлиги белгиланган ва 1 млрд сўм Андижон вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг ҳисоб-рақамига ўтказиб берилган.
Жиноят оқибатида етказилган зарарнинг қолган 45,3 млн қисмини ундириш Мажбурий ижро бюроси Хўжаобод туман бўлимига юклатилган.
Бюро ходимлари томонидан тегишли тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилиб, етказилган зарар пуллари тўлиқ ундирилди ҳамда ушбу пуллар вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига ўтказилиши таъминланди.







