Ўзбекистон

“Бизнинг ташкилот фаолиятидаги иштирокимиз тасодифий танлов эмас”

Шавкат Мирзиёев мақоласи Хитойнинг China Daily нашрида чоп этилди. Унда президент ШҲТ ҳақида тўхталган.

“Бизнинг ташкилот фаолиятидаги иштирокимиз тасодифий танлов эмас”

Шанхай ҳамкорлик ташкилотнинг 2025 йилдаги саммити арафасида Хитойнинг Чина Даилй нашрида Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон ва ШҲТ: умумий тинчлик ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” номли мақоласи эълон қилинди. Унда давлат раҳбари Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотдаги иштироки тасодифий танлов бўлмаганини билдирди. 

 

“ШҲТ — Ўзбекистон учун нафақат ташқи сиёсий майдон, балки миллий манфаатларни амалга ошириш инструментидир. Бизнинг ташкилот фаолиятидаги иштирокимиз — тасодифий танлов эмас, бу – стратегик жиҳатдан пухта ўйланган, мамлакатимизнинг хавфсизлигини, иқтисодий ўсиши ва барқарор тараққиётини таъминлайдиган қарордир”, дейилади президент мақоласида.

​

Шавкат Мирзиёевнинг қайд этишича, шу муносабат билан Ўзбекистон Шанхай ташкилотининг келажагини иқтисодий интеграцияни мустаҳкамлаш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, «яшил» ташаббусларни илгари суриш, рақамли трансформация, шунингдек, гуманитар ва ижтимоий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган кўпқиррали ва самарали платформа сифатида кўради.

 

Президентнинг таъкидлашича, ШҲТ ташкил этилган даврдан бошлаб ўзаро ишонч, ўзаро фойда, турли цивилизацияларга ҳурмат ва биргаликдаги тараққиётга интилишга асосланган “Шанхай руҳи”ни қарор топтирди ва изчил олдинга силжитмоқда. Ташкилот, пул тикмасдан ўйнаш ва цивилизациялар тўқнашувига хос фикрлаш тарзини енгиб ўтиб, “эскирган совуқ уруш” концепциясидан тўлиқ воз кечди.

 

ШҲТ қўшилмаслик, қарама-қаршиликка бормаслик ва учинчи тарафга қарши ҳаракат қилмаслик ғояларини фаол илгари сурмоқда ва ҳаётга жорий этмоқда. Ушбу бирлашма катта-кичик давлатларнинг тўлақонли тенглиги, конструктив маслаҳатлашувлар орқали муросага эришиш, шунингдек, мулоқот ва ҳамкорлик йўли билан тинчликка кўмаклашиш тарафдори бўлиб майдонга чиқмоқда. Ташкилотнинг жозиба кучи ва қудрати айнан шунда мужассамдир.

 

ШҲТ, ўзаро уйғунликда, биргаликда яшаш ва ўзаро фойдали ҳамкорлик ғояларининг яшашга қодир эканини намоён этган ҳолда, турли сиёсий тизимга, тарихий-маданий анъаналар ва иқтисодий ривожланиш даражасига эга бўлган давлатларни муваффақиятли равишда бирлаштириб келаётгани кўптомонлама ҳамкорлик имкониятлари ортиб бораётганининг далилидир. 

 

Бугунги кунда ШҲТнинг “катта оиласи” 10 та аъзо давлатни, 2 та кузатувчи ва 14 та мулоқот бўйича шерик мамлакатни бирлаштиради, Осиё, Европа ва Африкадаги бепоён маконни қамраб олади. ШҲТга аъзо мамлакатларнинг умумий ҳудуди Евросиё маконининг 60 фоиздан ҳам кўпини, аҳолиси эса сайёрамизнинг тахминан 42 фоиз аҳолисини ташкил этади. Ташкилотга аъзо давлатларнинг жаҳон ялпи ички маҳсулотидаги улуши қарийб  25 фоиздан иборатдир. БМТ Хавфсизлик кенгашининг иккита доимий аъзоси ва “Йигирматалик гуруҳи”га кирадиган 5 та мамлакат – Ҳиндистон, Хитой, Россия, Саудия Арабистони, шунингдек, БРИКС бирлашмасининг 5 та аъзоси – Ҳиндистон, Эрон, Хитой, БАА ва Россия ШҲТ «оиласи»да фаолият кўрсатмоқда.

 

“Шу тариқа ШҲТнинг замонавий қиёфаси нафақат унинг Евросиё маконидаги кенг географиясини, балки унга аъзо давлатларнинг кўпқутбли янги дунёни шакллантиришдаги роли тобора ортиб бораётган глобал жараёнлар билан ўзаро кучли боғлиқлигини ҳам кўзгудек акс эттиради. Ташкилот фаолият кўрсатиб келаётган йиллар давомида хавфсизликдан бошлаб иқтисодиёт, маданият ва барқарор тараққиётгача бўлган кенг кўламдаги йўналишларни қамраб оладиган 60 дан ортиқ халқаро шартномалар ва 40 дан зиёд ишчи механизмларни ўзида мужассам этган мустаҳкам институционал асосга эга бўлгани – унинг ўсиб бораётган ҳамкорлик салоҳиятининг яна бир муҳим омилига айланди”, дейилади мақолада.

 

Шавкат Мирзиёевнинг қайд этишича, ШҲТ доимо ҳаракатда, унинг тадрижий ривожланиш салоҳияти битмас-туганмасдир. Консептуал дастур ва стратегиялар, шунингдек, ШҲТ доирасидаги тармоқлар бўйича ҳамкорликнинг янги механизм ва шакллари савдо-иқтисодий ва транспорт соҳаларидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, саноат кооперацияси ва технологик жиҳатдан бир-бирини тўлдириш, мамлакатларимизнинг «яшил» ва рақамли иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштиришга катта ҳисса қўшмоқда. Халқ дипломатияси, маданият, таълим ва туризм соҳаларидаги алмашувлар, халқлар ўртасида дўстлик ва яхши қўшничилик ғояларини фаол илгари суриш орқали “Шанхай руҳи”ни ифода этишга йўналтирилган ноёб гуманитар лойиҳалар туфайли Ташкилотимиз ич-ичидан янада жипс ва кучли бўлиб бормоқда.

 

“Бизнинг бош мақсадимиз – халқаро вазиятни кескинлаштириш эмас, балки тинчликка асосланган кун тартибини намоён этиш, умуминсоний муаммоларни ҳал этиш учун ШҲТ имкониятларидан фойдаланишдан иборат”, деди Ўзбекистон президенти.

 

Мақолада давлат раҳбари ШҲТ механизмларини ислоҳ қилиш, ҳамда барча давлатлар манфаатлари ва замонавий чақириқларни инобатга олган ҳолда узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқиш таклифини ҳам илгари сурди. Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг мақсади — минтақавий жараёнларда иштирок этиш билангина чекланмай, балки ўзаро ишонч ва манфаат асосида умумий келажакни фаол қуришдир.

 

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.