Ўзбекистон

Метрода касса ходимлари оммавий ишдан бўшатиляптими?

Тошкент метрополитени тармоқда тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

Метрода касса ходимлари оммавий ишдан бўшатиляптими?

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метроси бекатларида касса ходимлари оммавий ишдан бўшатилиши айтилган хабарлар тарқалганди. Тошкент метрополитени бунга расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда йўловчилар томонидан бир марталик чипталарга бўлган талаб кескин камайиб кетди. Айрим бекатларнинг биттадан вестибюлларидаги кассалар ёпилиб, унинг ўрнига автоматлаштирилган банкоматлар синов тариқасида ўрнатилди.

 

Шунингдек, йўл ҳақини ундиришнинг шаффофлигини ва тўлақонлигини таъминлаш мақсадида АТТО компанияси томонидан жамоат транспортларида ҳамда Тошкент метрополитени бекатларида электрон тўлов тизимлари жорий этилган.

 

Бугунги кунда метрополитеннинг 23 бекатида йўл ҳақини нақд пулда тўловни амалга оширмоқчи бўлган фуқароларга 24 та ҚР-кодли чипта чиқариб берувчи инфокискалар ўрнатилган. Бир маротабалик ҚР-кодли чиптанинг нархи метрополитен кассаларида ҳам, инфокиоскаларда ҳам 3 000 сўм этиб белгиланган бўлиб, агар йўловчи томонидан 5 минг, 10 минг ёки ундан юқори бўлган купюралар киритилганда, қолган маблағ фуқаронинг мобил рақамининг ҳисоб рақамига қайтим сифатида ташлаб берилади. Жорий йилнинг якунига қадар метрополитеннинг барча бекатларига 200 та инфокиосклар ўрнатилиши режалаштирилган.

 

“Метрополитенда автоматлаштирилган тизим ўрнатилиши сабабли қисқаришга тушган ходимлар учун белгиланган тартибда тўрт ойлик лавозим иш ҳаққи миқдорида компенсация ва нафақалар тўлаб берилади. Бундан ташқари, лавозими қисқартирилаётган ходимларни келгусида иш билан таъминлаш мақсадида бухгалтерия, тикувчилик, қандолатчилик каби йўналишлардаги курсларида ўқиши учун харажатлар “Тошкент метрополитени” ДУК томонидан тўлаб берилади”, дейилади расмий муносабатда.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.