Ўзбекистон

Наманганда боғчада болалар полда ухлади

Боғча директорига интизомий жазо чоралари қўлланди.

Наманганда боғчада болалар полда ухлади

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 17-сонли мактабгача таълим муассасасида болалар полда ухлаб ётгани акс этган видеоматериал тарқалганди. Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий муносабат билдирди.

 

Аниқланишича, мазкур муассасада қисқа муддатли гуруҳлар мавжуд бўлиб, уларда болалар бир неча соат давомида шуғулланишади ва кундузги уйқу режаси жорий қилинмаган. Ҳолат юзага келган куни бундай гуруҳлардаги 12 нафар тарбияланувчи ота-оналари вақтида олиб кета олмагани боис боғчада қолиб кетган, кутиш жараёнида эса улар ухлаб қолган.

 

Вазирлик мазкур муассасада аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берган. Шунингдек, боғча директорига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган.

custom img

Швеция ва Дания миграция идоралари вакиллари билан учрашув ўтказилди

Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган инсон ҳуқуқлари ислоҳотлари ва миграция тизимидаги ўзгаришлар тақдим этилди.

custom img

Бухорода йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчи 10 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Боғимайдон маҳалласидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

Маҳаллада 70 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда, натижада 1 048 нафар ёшдан 949 нафарининг бандлиги таъминланган.

custom img

Тошкентда йилига 3 миллион харидорга хизмат кўрсатадиган мажмуа қурилди

Лойиҳага 25 миллион доллар инвестиция йўналтирилиб, 2 минг нафар фуқаро иш билан таъминланди.

custom img

Самарқандда жисмоний тарбия ўқитувчиси ўқувчиларни калтаклади

У кечаси 4 нафар ўқувчиларни уйидан олиб чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди

Тегишли қонун уч ой ичида кучга киради.

custom img

Фарғонада МИБ орқали 200 млн солиқ қарзи ундирилди

Қарздор банкдаги ҳисобрақамларига банд солинган бўлса-да, қарзни тўламай келган ва маблағ мажбурий ижро орқали ундирилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги вазиятлар маркази билан танишди

Президент ушбу янги тизимни пойтахтнинг қолган туманларида ҳам жорий этишга топшириқ берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"