Ўзбекистон

Ўзбекистонда ўртача умр кўриш ёши 73,8 дан 75,1 ёшга узайди

Президент сифатли таълим, соғлиқни сақлаш ва ёшларни қўллаб-қувватлашни энг муҳим масала сифатида қайд этди.

Ўзбекистонда ўртача умр кўриш ёши 73,8 дан 75,1 ёшга узайди

Президент таъкидлаганидек, мамлакат тараққиёти ва келажак авлод фаровонлиги, энг аввало, сифатли таълим-тарбия ва аҳоли саломатлигини таъминлашга чамбарчас боғлиқдир.

 

Сўнгги саккиз йил давомида таълим тизимида туб ўзгаришлар амалга оширилиб, хусусий сектор билан ҳамкорликда мактабгача таълимдаги ўринлар икки ярим миллионга етказилди, қамров эса 78 фоизга чиқди. Янги мактаблар қурилиши ва мавжудларининг кенгайтирилиши натижасида қўшимча 1 миллион ўқувчи ўрни яратилди. Замонавий дарсликлар ва илғор педагогик ёндашувлар асосида таълим сифати сезиларли даражада яхшиланди.

 

Олий таълимда ҳам катта бурилиш юз берди: қамров 9 фоиздан 42 фоизга кўтарилди. Бугунги кунда талабалар сафининг 53 фоизини хотин-қизлар ташкил этаётгани, шунингдек, дунёнинг нуфузли олийгоҳларида 2 мингдан ортиқ ёшларимиз таҳсил олаётгани алоҳида қайд этилди. Шундан 750 нафари “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали давлат ҳисобидан ўқишни давом эттирмоқда.

 

Сўнгги йилларда тиббиёт соҳаси учун ажратилган маблағлар 6 баравар оширилди, юқори технологияли тиббий хизматлар вилоят ва туман даражасида ҳам йўлга қўйилди. Натижада, ўртача умр кўриш кўрсаткичи 73,8 ёшдан 75,1 ёшга узаяди.

 

Президент: “Биз таълим-тарбия ва аҳоли саломатлиги учун, муаллим ва шифокорларни қўллаб-қувватлаш учун қанча куч ва маблағ талаб қилинса, барчасини сафарбар этамиз”, – дея таъкидлади.

 

Шунингдек, ёшларнинг иқтидор ва ташаббуслари, илм-фан ҳамда спортдаги ютуқлари юртимизнинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтираётгани алоҳида қайд этилди. Миллий терма жамоамиз илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб, 34 йиллик орзуну рўёбга чиқарди. Талаба ёшларимиз эса Халқаро ёзги универссиада ўйинларида илк бор ТОП-15 талик қаторида жой олди.

 

Яқинда 19 ва 22 ёшли боксчиларимиз Осиё чемпиони унвонига сазовор бўлди. Шу мақсадда пойтахтимизда Олимпия шаҳарчаси ва Футбол академияси барпо этилиб, ёш спортчилар учун янги имкониятлар яратилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда ўртача умр кўриш ёши 73,8 дан 75,1 ёшга узайди | Zamon.uz