Ўзбекистон

Қамчиқда даҳшатли авария: уч киши ҳалок бўлди

Яна бир йўловчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Қамчиқда даҳшатли авария: уч киши ҳалок бўлди

Кеча, 28 август куни Қамчиқ довонида одам ўлими билан боғлиқ иккита йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақида Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар қилди.

 

Қайд этилишича, Водий-Тошкент йўналишида Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган юк машинасига урилиб, ЙТҲ содир этган.  

 

Натижада Ласетти йўловчиси оғир тан жароҳати билан вафот этган. 2-йўловчи эса шифохонага ётқизилган.

 

Мазкур ҳудудда соат 08:39 ларда ҳам Cobalt бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бошқарувни йўқотиб ўзи билан бир йўналишда йўлнинг ўнг томонида ҳаракатланиб кетаётган юк машинасининг орқа қисмига ва йўлнинг ўнг томонида ҳаракатланиб кетаётган яна бир юк машинасига бориб урилган.

 

Ҳодиса оқибатида Cobalt'да бўлган икки йўловчи оғир тан жароҳатлари билан вафот этган.

 

Ҳар икки ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қамчиқда даҳшатли авария: уч киши ҳалок бўлди | Zamon.uz