Ўзбекистон

Сурхондарёда 4 нафар ўсмирнинг бедарак йўқолгани маълум қилинди

Термиз, Қумқўрғон, Жарқўрғон ва Музробод туманларида ўсмирлар уйларидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган.

Сурхондарёда 4 нафар ўсмирнинг бедарак йўқолгани маълум қилинди

Сурхондарё вилоятида бир нечта ёш фуқароларнинг бедарак йўқолгани бўйича ички ишлар органлари томонидан қидирув ишлари олиб борилмоқда.

 

2006 йилда туғилган, Термиз шаҳри Шифокор маҳалласидан яшовчи Хасанова Дилшода Юсуф қизи 2025 йил 28 август куни яшаш манзилидан номаълум томонга чиқиб кетган ва ҳозиргача қайтиб келмаган.

 

2007 йилда туғилган, Қумқўрғон тумани “Жалойир” маҳалласидан яшовчи Мамадаминова Жасмина Турдимурод қизи ҳам 28 август куни уйидан чиқиб кетиб, ҳозирда унинг қаердалиги номаълум.

 

2005 йилда туғилган, Жарқўрғон тумани “Қораянтоқ” маҳалласидан яшовчи Эшмўминов Асадбек Эшмурод ўғли эса 7 август куни яшаш манзилидан чиқиб кетган ва қайтмаган.

 

Шунингдек, 15 ёшли, Музробод тумани “Ориёт” маҳалласидан яшовчи Рўзимуродова Жасмина 24 август куни уйидан чиққанидан сўнг бедарак йўқолган.

 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари фуқаролардан ушбу шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлса, дарҳол “102” қисқа рақамига ёки ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишни сўрайди.

 

Қидирувда ёрдам берган фуқаролар 2 миллион сўмгача пул мукофоти билан тақдирланади. Шунингдек, маълумот тақдим этган шахсларнинг шахсий маълумотлари махфий сақланиши кафолатланади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.