Ўзбекистон

Буддавийлар ибодатхонаси, саййидлар қабристони ва қадимий чиллахона: Термизнинг диққатга сазовор 5 та локацияси

Агар дам олиш кунлари қаерга саёҳат қилишни ўйлаётган бўлсангиз, Термизнинг машҳур 5 та нуқтасини тавсия қиламиз.

Буддавийлар ибодатхонаси, саййидлар қабристони ва қадимий чиллахона: Термизнинг диққатга сазовор 5 та локацияси

Ўзбекистон Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун 30 августдан 1 сентябргача дам олиш кунлари эълон қилинди.

 

Ушбу дам олиш кунларини қаерда мазмунли вақт ўтказиш мумкин? Агар сиз тарихий ёдгорликлар ва зиёратгоҳларни кўришга қизиқсангиз, Сурхондарё вилояти айнан сиз учун ажойиб танлов бўлади.

 

Маълумки, Сурхондарё вилояти тоғ ва экотуризм билан ажралиб туради. Минтақада табиий ландшафтнинг ажойиб гўзаллигини намоён қиладиган ғорлар, массивлар ва дараларни кўриш мумкин.

 

Термиз шаҳрига ташриф буюрмоқчи бўлсангиз, албатта кўришингиз керак бўлган Бешта диққатга сазовор манзилни тавсия қиламиз:

 

1. Қирққиз қалъаси

 

 

 

Термиз шаҳрида жойлашган бу қадимий иншоот ИХ–Х асрларда қурилган. Ҳозирда унинг фақат харобалари сақланиб қолган бўлсада, минг йиллардан кейин ҳам қалъа ўзининг тарихий улуғворлигини эслатиб туради. Тарихчилар бу бино дастлаб зодагонлар саройи, хонақоҳ ёки карвонсарой бўлган, деб тахмин қилсада, кўпчилик у Кўҳна Термизнинг мудофаа қалъаси сифатида хизмат қилган, деган фикрда.

 

 

2. Султон Саодат мажмуаси

 

 

 

Султон Саодат — Термиз саййидлари дафн этилган муқаддас мажмуа. ИХ асрда шаклланган Термиз саййидлари сулоласи бу ҳудуднинг ривожига катта ҳисса қўшган. ХИИ асрда қурилган асосий мақбаралар ёнига ХВ–ХВИИ асрларда янги иншоотлар қўшилган. Узун ҳовли икки томонида жойлашган гумбазли заллар ушбу мажмуага алоҳида гўзаллик бағишлайди.

 

 

3. Ҳаким Ат-Термизий мажмуаси

 

 

 

Мусулмонлар учун муқаддас зиёратгоҳ саналадиган бу мажмуа Эски Термизнинг чеккасида жойлашган. Бу ерда буюк ислом алломаси Абу Абдуллоҳ ибн Ҳасан ибн Башир ал-Ҳаким Ат-Термизий — халқ орасида “Термиз отаси” номи билан машҳур зот дафн этилган. Мажмуа ҳудудида қадимий чиллахоналар, Эски Термиз харобалари ва шаҳар музейи ҳам жойлашган бўлиб, тарих ва маданиятни чуқурроқ ҳис этиш имконини беради.

 

4. Жаҳон савдо бозори

 

 

 

Сурхондарёдаги “Жаҳон бозори” Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган йирик қўшма савдо ҳудудидир. 120 гектарлик майдонга эга бўлган бу бозор ҳудудида 500 дан ортиқ дўкон фаолият юритади. Афғонистонлик тадбиркорлар визасиз тарзда 15 кунгача бозор ҳудудида қолиб, савдо-сотиқ қилиш имкониятига эга. Ушбу бозор нафақат икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, балки ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш учун ҳам катта имконият яратмоқда.

 

 

5. Фаёзтепа буддавийлар ибодатхонаси

 

 

 

Термиз яқинидаги Фаёзтепа қадимий буддавийлик ёдгорликларидан биридир. У И–ИИИ асрларда Кушон империяси даврида қурилган бўлиб, Марказий Осиёдаги энг муҳим тарихий-диний мерос обидаларидан ҳисобланади. Ибодатхонада ўша даврдаги диний ҳаёт, ибодатлар ва маданий маросимларнинг изларини ҳис қилиш мумкин.

 

Сурхондарёга саёҳат қилиб, тарих, табиат ва маданият уйғунлигини бир вақтнинг ўзида ҳис қилиш имкониятига эга бўласиз. Байрам кунларида бу маскан сиз учун унутилмас саёҳат манзилига айланиши шубҳасиз.

“Ўғлим мени танимай қолмасмикин?”: “Реал Санжик” судда сўнгги сўзини айтди

“Ўғлим мени танимай қолмасмикин?”: “Реал Санжик” судда сўнгги сўзини айтди

Санжар Каримов қамоқда умрини ўтказиш оғир эканини таъкидлади ва суддан яна ота ва ўғил бўлиш имкониятини сўради.

ТДТУ талабалари нега ётоқхонадан чиқариб юборилди?

ТДТУ талабалари нега ётоқхонадан чиқариб юборилди?

Олий таълим вазирлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Шаръий никоҳдан кейинги зўравонлик: Олмазорда вояга етмаган қиз ҳимояга олинди

Шаръий никоҳдан кейинги зўравонлик: Олмазорда вояга етмаган қиз ҳимояга олинди

Эркак вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилиб, унга тан жароҳати етказган.

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Унинг уйидан қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган принтер, махсус қоғозлар ва бошқа ускуналар ҳам топилган.

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

Метрополитен поезд носозлиги юзасидан изоҳ берди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.