Жиззахда ота фарзанди учун 125 млн алимент тўлади
Она эса пулларни банкка омонатга қўйган.

Фарзандларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг келажагини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда алимент тўловлари юзасидан қарорларнинг ўз вақтида ижро этилиши қатъий назорат остида олиб борилмоқда.
Зомин туманида яшовчи фуқаро Ф.Қ. суд қарорига асосан вояга етмаган фарзанди учун собиқ турмуш ўртоғи Қ.Қ.га алимент тўлаши лозим эди. Бироқ у белгиланган мажбуриятни ўз вақтида бажармагaни сабабли қарздорлик суммаси 8 миллион сўмгача етган.
Мажбурий ижро бюроси Зомин туман бўлими давлат ижрочилари томонидан кўрилган чоралар, шунингдек, томонларнинг ўзаро келишуви натижаида алимент бўйича олдиндан тўловлар ҳам ҳисобга олиниб, жами 125 миллион сўм ундирилди ва боланинг онасига топширилди.
Фарзанди келажагини ўйлаган она ушбу маблағни тўлиқ банк омонатига жойлаштиришини билдирган.







