Ўзбекистон

Жиззахда отаси калтаклаган опа-ука болалар уйига жойлаштирилди

Шунингдек, болаларнинг онасини хориждан қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Жиззахда отаси калтаклаган опа-ука болалар уйига жойлаштирилди

Аввалроқ Жиззах вилоятида ота ўз болаларини аёвсиз калтаклагани ва бунинг ортидан жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинганди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига кўра, ҳозирда жабрланган болалар оилавий болалар уйига жойлаштирилган.

 

Қайд этилишича, Шароф Рашидов туманида содир бўлган ушбу ҳодиса ортидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси масъул ходимлари ҳамда тегишли мутасаддилар зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Вояга етмаганлар биринчи навбатда Бирламчи кўмак марказига жойлаштирилган ва улар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилган. Тиббий хулосаларга кўра, болаларнинг саломатлиги қониқарли ҳолатда экани аниқланган.

 

“Вояга етмаганлар билан Шароф Рашидов тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази психологлари томонидан зарур психологик ёрдамлар кўрсатилди. Ҳозирги пайтда мазкур вояга етмаганлар болалар оилавий болалар уйига жойлаштирилган. Болаларнинг кундалик назорати таъминланиб, улар тўлиқ давлат ҳимояси остига олинди”, дейилади хабарда.

 

Аниқланишича, айни пайтда болаларининг онаси хорижда ишлаяпти ва ҳозирда уни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Жиззахда отаси калтаклаган опа-ука болалар уйига жойлаштирилди | Zamon.uz