Ўзбекистон

“Ташаббус бюджети ”да янги тартиб: 50 фоиз маблағни аҳоли тўласа, лойиҳа автоматик ғолиб бўлади

“Ташаббус бюджети” иштирокчилари учун янги имкониятлар тақдим этилди.

“Ташаббус бюджети ”да янги тартиб: 50 фоиз маблағни аҳоли тўласа, лойиҳа автоматик ғолиб бўлади

2026 йилдан бошлаб “Ташаббус бюджети” доирасида ижтимоий лойиҳаларни молиялаштиришда янги тартиб жорий этилади. Янги механизмга кўра, агар ташаббускорлар лойиҳа қийматининг ярмига тенг маблағни ўз ҳисобига қопласа, қолган 50 фоизи давлат томонидан молиялаштирилади. Бундай ташаббуслар овоз бериш жараёнисиз ғолиб деб топилади ва дарҳол амалга оширилади.

 

Президент қарорида қайд этилишича, бу янгилик фуқаролар ва давлат ҳамкорлигида маҳаллий муаммоларни тезроқ ҳал этишга хизмат қилади.

 

Шунингдек, Олий Мажлис депутатларига қўшимча имкониятлар берилади: улар йил давомида овоз йиға олмаган икки лойиҳани танлаб, ҳар бирига 3,3 миллиард сўмгача маблағ ажратилиши мумкин бўлади. Ушбу ташаббуслар ҳам автоматик равишда ғолиб ҳисобланади.

 

Жараённинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Очиқ бюджет порталида махсус реестр ва ғолиб лойиҳалар харитаси яратилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Ташаббус бюджети ”да янги тартиб: 50 фоиз маблағни аҳоли тўласа, лойиҳа автоматик ғолиб бўлади | Zamon.uz