Тошкент мактабларида 10–11-синфлар учун махсус кузатув камералар ўрнатилади
Сунъий интеллект ёрдамида ўқувчилар давомати ва руҳий ҳолати таҳлил қилиниши режалаштирилган.

Тошкент шаҳридаги барча умумтаълим мактабларида 10 ва 11-синф ўқувчиларини назорат қилиш мақсадида махсус кузатув камераларини ўрнатиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимининг янги қарорида маълум қилинди.
Лойиҳа дастлаб синов тариқасида Олмазор туманидаги 31 та мактабнинг 250 та синфида ишга туширилади. “Смарт Счоол” номли электрон тизим орқали ўқув жараёнини кузатиш, дарсларга қатнашиш ҳолатини аниқлаш ва таълим сифатини ошириш мақсад қилинган.
Камералар ёрдамида нафақат давомати назорат қилинади, балки ўқувчиларнинг руҳий ҳолати сунъий интеллект орқали таҳлил қилинади. Шунингдек, уларнинг турли фанларга бўлган қизиқиши ҳамда ўқитувчиларнинг педагогик маҳорати баҳолаб борилади.
Маълумотларга кўра, камера ўрнатиш ишлари туман маҳаллий бюджети ҳисобидан молиялаштирилади. Ташаббус Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати ва ижтимоий ривожлантириш бўйича ўринбосари томонидан илгари сурилган.







