Ўзбекистон

“Мустақиллик – бебаҳо неъмат, масъулият ва имконият”

Тошкентда “Мустақиллик – бебаҳо неъмат, масъулият ва имконият” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда давлат мустақиллиги, инсон ҳуқуқлари ва миллий стратегиялар долзарб масалалари муҳокама қилинди.

“Мустақиллик – бебаҳо неъмат, масъулият ва имконият”

28 август куни Тошкент шаҳрида шу мавзуда республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Анжуман Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

 

Офлайн ва онлайн тарзда ўтказилган илмий-амалий конференцияда олий юридик таълим ва илмий ташкилотлар вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида юридик фанларни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Илмий-мувофиқлаштирувчи ва Жамоатчилик кенгашлари аъзолари иштирок этди.

 

Даставвал Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, академик Акмал Саидов видеомурожаат орқали конференция ишига муваффақият тилар экан, Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва уларга риоя этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан ҳисобланишини таъкидлади. Ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда миллий давлатчилик, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат тамойилларини таъминлашнинг мустаҳкам пойдевори барпо этилди.

 

А.Саидов қайд этганидек, дунёга тобора очилаётган, жадал ислоҳотлар йўлидан бораётган Янги Ўзбекистон "давлат – халқ учун" тамойилига қатъий амал қилмоқда ва глобал ўзгаришларнинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Бугунги кунда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқариш, рақамли трансформацияни ривожлантириш, давлат хизматларини кўрсатишда инновацион ечимларни жорий этиш, давлат бошқаруви институтлари самарадорлигини тубдан ошириш бўйича илғор халқаро тажриба алмашиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда.

 

Жорий йил март ойида Бош котиб "БМТ-80" ташаббусини ишга туширди. Айни ташаббус БМТ фаолиятини тубдан ўзгартириш – самарадорликни ошириш имкониятларини аниқлаш, ваколатларни бажариш тартибини қайта кўриб чиқиш ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимидаги эҳтимолий таркибий ўзгаришлар ҳамда дастурларни қайта тузишга қаратилган.

 

Янги Ўзбекистон Бош котибнинг халқаро тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, БМТ ва унинг асосий институтларини замонавий воқеликка мослаштириш мақсадида ислоҳ қилиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватламоқда. Сўнгги йилларда БМТ билан ҳамкорлик мисли кўрилмаган даражага кўтарилиб, 160 та қўшма дастур ва лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг ўзида Ташкилотнинг асосий тузилмалари ва институтлари, жумладан, БМТ-Хабитат ва ЮНИСЕФ раҳбарлари Ўзбекистонга ташриф буюрди, Тошкентда "БМТ-Аёллар" тузилмасининг ваколатхонаси очилди.

 

Инсон ҳуқуқлари – замонавий цивилизация тараққиёти даражасини кўрсатиб турувчи мезондир. Бугунги кунда дунёнинг 80 та мамлакатида инсон ҳуқуқлари соҳасида 150 дан ортиқ миллий режа (стратегия) қабул қилинган.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси 2020 йилда қабул қилинган бўлиб, бу соҳадаги илк ҳужжат ҳисобланади. Миллий стратегияни амалга ошириш доирасида сўнгги тўрт йил ичида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бевосита алоқадор иккита кодекс, ўттиз учта қонун, ўн бешта фармон ва Вазирлар Маҳкамасининг ўн битта қарори қабул қилинди.

 

Ўз навбатида, "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йили" Давлат дастури доирасида 2030 йилгача мўлжалланган Инсон ҳуқуқлари бўйича янги Миллий стратегия лойиҳаси ишлаб чиқилди. Олтита устувор йўналишни қамраб олган ушбу Миллий стратегия лойиҳасини тайёрлашда илғор халқаро тажриба, Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятлари, шунингдек, ўтган давр мобайнида шаклланган миллий амалиёт инобатга олинди.

 

Миллий маслаҳатлашувлар доирасида Миллий стратегия лойиҳаси вазирлик ва идоралар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари, илмий-таълим муассасалари вакиллари иштирокида муҳокама этилди. Шунингдек, Миллий стратегия лойиҳаси халқаро маслаҳатлашувлар жараёнида дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан бирга кўриб чиқилди ҳамда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармаси, ЕХҲТ ва БМТнинг Ўзбекистондаги мамлакат жамоасидан тавсиялар олинди.

 

Илмий-амалий конференцияда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор Музаффаржон Мамасиддиқов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Муроджон Турғунов сўзга чиқди. Маърузачилар томонидан асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан мустақиллик юксак имконият, айни пайтда масъулият эканлигини ва унинг аҳамиятини жамоатчиликка етказишга қаратилди.

 

Шунингдек, бир қатор етакчи ҳуқуқшуносларнинг мустақиллик йилларида миллий давлатчилик ва ҳуқуқ тарихини ўрганиш борасидаги эришилган ютуқлар ва ўз тадқиқотчиларини кутаётган муаммолар таҳлилига бағишланган долзарб маърузалари тингланди.

 

Конференция якунида мустақилликни қадрлаш, истиқлол сабаб эришилган ва эришилажак ютуқлар ҳамда имкониятлар ҳақида фикр алмашилиб, ушбу натижаларни илмий негизда тадқиқ ва тарғиб этиш юзасидан тегишли таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Мустақиллик – бебаҳо неъмат, масъулият ва имконият” | Zamon.uz