Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: “1 кг пахта учун 1 800 сўм” ҳақидаги хабар асоссиз
Пахта терими нархлари расмий тартибда эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган “пахта терими учун 1 килограммига 1 800 сўм тўланади” мазмунидаги хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
2025 йилда пахта терими нархлари қуйидагича белгиланган:
Машина ёрдамида терилган пахта – 1 373 сўм;
Қўл меҳнати билан терилган пахта – 2 000 сўм тавсиявий нарх сифатида белгиланган. Шу билан бирга, терим нархлари кластерлар, фермер хўжалиги раҳбарлари ва теримчилар ўртасида ўзаро келишув асосида мустақил белгиланади.
Давлат томонидан субсидия – пахта етиштириш харажатларини қоплаш мақсадида ҳар бир килограмм учун 1 000 сўм субсидия ажратилади.
Ушбу тартиб пахта етиштирувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, теримчилар меҳнатини рағбатлантириш ва аграр тармоқда барқарорликни таъминлашга қаратилган.
Шунинг учун “1 кг – 1 800 сўм” ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди ҳамда расмий ҳужжатлар билан тасдиқланмаган.







