Тошкентда 1 сентябр куни айрим кўчалар вақтинча ёпилади
Чекловлар Махтумқули, Чўлпон ва Янги Ўзбекистон кўчалари бўйлаб жорий этилади.

Ўзбекистон Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан 1 сентябр куни пойтахт кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.
Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ахборотига кўра, соат 17:00 дан 23:00 гача қуйидаги йўналишларда автомашиналар ҳаракати тўхтатилади:
Махтумқули кўчасидан Оҳангарон шоссесигача (4Р12 йўналиши);
Чўлпон кўчасидан Янги Ўзбекистон – Миллий боғ чорраҳасигача;
Янги Ўзбекистон кўчаси – Темирчи кўчаси чорраҳасигача.
Ҳайдовчиларни муқобил йўллардан фойдаланиш ва олдиндан маршрутни режалаштиришга чақирилмоқда.








