Ўзбекистон

Бухоро ва Наманганда интернет-фирибгарлар қўлга тушди

Фирибгарлар соврин ва ютуқ ваъдaси, шунингдек SMS-код орқали 8,7 млн сўмни қўлга киритган.

Бухоро ва Наманганда интернет-фирибгарлар қўлга тушди

Бухоро вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан интернет орқали содир этилган фирибгарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 24 июль куни Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс уни алдаб 4 миллион 175 минг сўм пулини олганини билдирган. Тергов натижаларига кўра, жиноятчи жабрланувчига “ютуқ ютганини” айтиб, уни етказиб бериш учун пул талаб қилган. Жабрланувчи ишониб, кўрсатилган маблағни юбoрган. Олиб борилган тезкор суриштирув чоғида ушбу фирибгарликни 2003 йилда туғилган Қашқадарё вилояти фуқароси содир этгани маълум бўлди.

 

Шунингдек, Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида яшовчи фуқаро ҳам ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. У банк пластик картасидан 4 миллион 700 минг сўм маблағи ноқонуний ўтказиб юборилганини айтган. Текширув давомида 2005 йилда туғилган Тошкент вилояти фуқароси жабрланувчининг SMS-хабаридан махфий кодни қўлга киритиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан эгаллагани аниқланган.

 

Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Айбдорлар 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Ҳозирда уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бухоро ва Наманганда интернет-фирибгарлар қўлга тушди | Zamon.uz