Ўзбекистон

Ўзбек-қирғиз чегарасида икки нафар қирғизистонлик фуқаро ҳалок бўлди

Чегарачиларнинг қонуний талабларини бажармаган шахсларга нисбатан ўқотар қурол қўлланилган.

Ўзбек-қирғиз чегарасида икки нафар қирғизистонлик фуқаро ҳалок бўлди

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида икки нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати берган маълумотларга кўра, воқеа чегарачилар томонидан фуқароларни қўлга олиш чоғида содир бўлган.

 

Маълум қилинишиича, шахслар ўзбек чегарачиларининг қонуний талабларига бўйсунмаган ва бунга жавобан ўқотар қурол қўлланилган. Оқибатда улар оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

 

31 август куни марҳумларнинг қариндошлари уларни таниб олиш учун Ўзбекистонга етиб борган. Кейинчалик жасадлар суд-тиббий экспертизадан ўтказиш мақсадида Қирғизистон томонига топширилган. Шунингдек, воқеа жойидан топилган мол-мулк, жумладан учта от ва чодир ҳам Қирғизистон томонига қайтарилиши билдирилган.

 

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ушбу ҳодиса юзасидан расмий текширув ўтказилишини ва жараён Ўзбекистон билан ҳамкорликда олиб борилишини маълум қилди. Текширув натижалари жамоатчиликка эълон қилиниши режалаштирилган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбек-қирғиз чегарасида икки нафар қирғизистонлик фуқаро ҳалок бўлди | Zamon.uz