Тошкент вилоятида “Malibu” бошқарган 17 ёшли йигит 16 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборди
Ҳайдовчида гувоҳнома бўлмаган, машина жарима майдончасига олиб кетилган.

Тошкент вилояти ЙҲХБ маълумотларига кўра, 2025 йил 2 сентябрь куни Қуйичирчиқ туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Аниқланишича, “Malibu” русумли автомашина бошқарувида бўлган 17 ёшли ўсмир таълим муассасаси яқинида ҳаракатланиш жараёнида 44-мактабнинг 16 ёшли ўқувчисини уриб юборган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълум қилишича, ҳайдовчида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган. Шунингдек, у талаба сифатида рўйхатдан ўтмаган.
Мазкур ҳодисадан сўнг транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди. Ҳодиса юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







