Тошкентда юк машиналарига қатъий вақт режими жорий қилинди
Янги тартиб тирбандликларни камайтириш мақсадида жорий қилинди.

1 сентябрдан эътиборан Тошкент шаҳрида юк транспорти ҳаракатига оид янги тартиб жорий этилди. Пойтахт ҳудудида эрталабки (07:00–10:00) ва кечки (17:00–20:00) тиғиз соатларда юк автомобилларининг ҳаракатланиши чекланган.
Мазкур қоидабузарликлар автоматик тарзда фото ва видео фиксация қурилмалари орқали қайд этилмоқда. Қоидаларни бузган ҳайдовчилар белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ички ишлар органлари ушбу тартиб шаҳар марказида транспорт ҳаракатини енгиллаштириш ва тирбандликларни камайтиришга хизмат қилишини таъкидламоқда.







