Андижонда 35 ёшли эркак калтаклаб ўлдирилди
Воқеа Избоскан туманида содир бўлиб, гумонланувчилардан бири қўлга олинди.

Андижон вилоятида оғир жиноят содир этилди. Вилоят ИИБ хабариga кўра, 18 август куни тунги пайтда Избоскан туманининг Мирзо Улуғбек маҳалласида 35 ёшли эркак бир гуруҳ шахслар томонидан калтакланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа шахсий зиддият натижасида келиб чиққан. Гумонланувчилар жабрланувчига қўл ва оёқлари билан бир неча маротаба тан жароҳатлари етказган. Оғир тан жароҳати олган фуқаро шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, гумонланувчилардан бири қўлга олинган.







