Ўзбекистон

Бухорода 13 млрд сўмлик мол-мулк солиғи бекор қилинди

Текширувлар давомида ҳисобланган солиқ миқдори қонунга зид экани аниқланган.

Бухорода 13 млрд сўмлик мол-мулк солиғи бекор қилинди

Бухоро шаҳрида фаолият юритаётган "Келажак" МЧЖ (номи ўзгартирилган) солиқ текширувлари юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди. Текширув давомида аниқланишича, қурилиш муддати чўзилган объект учун 2023 йилга 6,4 миллиард сўм, 2024 йилга эса 6,7 миллиард сўм, жами 13,1 миллиард сўмлик мол-мулк солиғи ҳисобланган.

 

Аммо мурожаатни ўрганиш чоғида объектнинг фойдаланишга топширилиш муддати тегишли органлар томонидан 2026 йил декабрь ойигача узайтирилгани маълум бўлди. Бу эса ҳисобланган солиқ миқдорининг қонунга зид эканини кўрсатди.

 

Солиқ кодексининг 411-моддасига кўра, қурилиши ҳали тугалланмаган объектлар, агар уларнинг муддати расмий ҳужжатларда кўрсатилган бўлса ёки рухсатнома олинган санадан бошлаб 24 ой ичида тугалланмаган бўлса, мол-мулк солиғига тортилади. Мазкур ҳолатда эса қурилишнинг янги муддати тасдиқлангани сабабли объект солиқ солиш базасига киритилмайди.

 

Бизнес-омбудсман девони ушбу хулоса асосида "Келажак" МЧЖ зиммасига юкланган 13 миллиард 165 миллион сўмлик солиқ мажбурияти бекор қилинганини маълум қилди.

custom img

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Танлов орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилади

Йилига 3,6 миллион тонна қаттиқ маиший чиқинди қайта ишланиб, 1,6 миллиард кВТ электр энергияси ишлаб чиқарилади.

custom img

Тошкентда йўлкира ошади: янги тарифлар таклиф қилинди

Нақд тўловда йўлкира 3 минг сўм, электрон тўловда эса 2,5 минг сўм этиб белгиланиши мумкин.

custom img

Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилган маданий бойликларни қайтариш бўйича комиссия тузилади

Ичан-қалъа музей-қўриқхонаси ҳудудида “Оллоқулихон карвонсаройи” савдо марказини ташкил этиш лойиҳаси алоҳида кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда иш кунлари соат 23:00 дан 07:00 гача баланд шовқин чиқариш тақиқланади

Дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари чеклов 22:00 дан 09:00 гача амал қилади.

custom img

Чирчиқда юк машинасининг тиркамаси хонадонга урилди

Хонадонга етказилган зарар қопланиши билдирилди.

custom img

Браконьерлар қаршилиги: инспектор ҳалок бўлди

Марҳум "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони билан тақдирланади.

custom img

Ўзбекистонда валюта курсини шакллантириш тартиби ўзгартирилади

15 сентябрдан расмий алмашув курсини ҳисоблашда валюта биржасидан ташқари банклараро бозорда тузилган битимлар ҳам инобатга олинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"