Ўзбекистон

“Довут ота” чегара постидаги чекловлар йил охиригача узайтирилди

Божхона қўмитаси чегара постида иккинчи босқич реконструкция ишлари бошланганини маълум қилган.

“Довут ота” чегара постидаги чекловлар йил охиригача узайтирилди

Қозоғистоннинг "Тажен" ва Ўзбекистоннинг “Довут ота” чегара ўтказиш пунктларида жорий йилнинг 1 февралидан қўлланилган чекловлар 2025 йил 31 декабрига қадар узайтирилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Божхона бошқармаси хабар берди. Чекловлар жисмоний шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда оғирлиги 3,5 тоннагача бўлган юк машиналарига татбиқ этилади.

 

Божхона қўмитаси маълум қилишича, муддатнинг чўзилиши чегара постидаги иккинчи босқич реконструкция ишлари билан боғлиқ. Ҳозирда маъмурий бинолар капитал таъмир қилинмоқда, йўл қопламалари бетонлаштирилмоқда. Ушбу ишлар тугамагунча чегара орқали ҳаракат чекланган ҳолда қолади.

 

Бироқ, умумий оғирлиги 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналарига ҳаракатланишга рухсат берилган. Шу билан бирга, жисмоний шахслар учун "Қорақалпоғистон" темирйўл ўтказиш пункти орқали «Нукус–Бейнеу» йўналишида қўшимча йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилган.

 

Маълумот учун, бу пост орқали ҳаракатланиш дастлаб февраль ойидан уч ой муддатга тўхтатилганди. Кейинчалик реконструкция ишлари чўзилиб, муддат 1 сентябргача узайтирилган, энди эса йил охиригача давом этиши маълум қилинди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

“Довут ота” чегара постидаги чекловлар йил охиригача узайтирилди | Zamon.uz