Ўзбекистон

Ўзбекистонда уй-жой сотиб олишда кешбэк жорий этилиши мумкин

Уй-жойларнинг фақат 10 фоизи ҚҚС билан расмий харид қилинмоқда. Қолган 90 фоизи солиқсиз сотилмоқда.

Ўзбекистонда уй-жой сотиб олишда кешбэк жорий этилиши мумкин

Бугунги кунда Ўзбекистонда уй-жой харид қилиш жараёнида кешбэк тизимини жорий этиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда 29 август куни Савдо-саноат палатаси томонидан қурилиш соҳаси вакиллари билан ташкил этилган очиқ мулоқот чоғида маълум қилинди.

 

Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобовнинг айтишича, ҳозирда уй-жойларнинг атиги 10 фоизи ҚҚС билан сотилмоқда, қолган 90 фоизи эса солиқсиз айланмоқда. У кешбэк механизми жорий қилинса, харидорлар ҳужжатлар асосида уй-жой харид қилиши ва бозорни янада шаффофлаштиришга ҳисса қўшишини таъкидлади.

 

“Жисмоний шахслар учун 4-5 фоизлик кешбэк тизимини йўлга қўйиш бўйича фикрлар бор. Бу орқали харидорлар битим суммаcининг 5-6 фоизи миқдорида кешбэк олиш учун ҳисобварақ-фактура талаб қилишга ўрганади”, — деди Ваҳобов.

 

Маълумотларга кўра, соҳада яширин иқтисодий фаолият ҳажми 97 трлн сўмни ташкил этмоқда. Шунингдек, яширилган солиқлар 1,2 трлн сўм, талон-торож қилинган маблағлар эса 203 млрд сўмни ташкил этиши қайд этилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда уй-жой сотиб олишда кешбэк жорий этилиши мумкин | Zamon.uz