Ўзбекистон

Наманганда фуқаро ИИБ биносида қийноққа солингани айтилмоқда

Жабрланувчи уч нафар ходим уни дубинка ва электрошокер билан калтаклаганини даъво қилмоқда, расмийлар эса изоҳ бермади.

Наманганда фуқаро ИИБ биносида қийноққа солингани айтилмоқда

Наманган шаҳрида ички ишлар бўлими биносида фуқаро қийноққа солингани ҳақида хабар тарқалди. Инсон ҳуқуқлари бўйича "Эзгулик" жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов бу ҳақда ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди. Унга кўра, 2025 йил 14 август куни Абдулаҳад Ўрмонов исмли фуқаро икки кун давомида ички ишлар ходимлари томонидан калтакланиб, оғир тан жароҳатлари олган.

 

Жабрланувчининг айтишича, уни уч нафар ходим ичкаридаги камера йўқ жойга олиб кириб, навбат билан полга улоқтирган, дубинка ва электрошокер билан қийнаган. “Нафасим бўғилди, ичим эзилиб кетди. Бошқа хонада ҳам қийнашди, ҳаттоки сув сўраганимда ҳам рад этишди”, — дейди у. Судда унга қўйилган “майда безорилик” айблови рад этилган.

 

Абдулаҳад Ўрмоновнинг онаси Осиё Бўтабоева ҳам фарзандининг узоқ вақтдан бери маҳалладаги профилактика инспектори билан келишмовчиликлари бўлганини айтмоқда. “Ўғлим соғлом эди, бир кунда ногирон қилиб қўйишди. Қовурғалари цинган, жигари ва ошқозон ости бези эзилган, ўпкаси тешилган, қора талоғи олиб ташланган”, — дейди у.

 

Мазкур ҳолат бўйича дастлаб ички ишлар бўлими тергов бошлаган, кейинроқ эса иш Наманган шаҳар прокуратурасига ўтказилган. Бош прокуратура ва ИИВ матбуот хизмати ҳолат юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бермади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Наманганда фуқаро ИИБ биносида қийноққа солингани айтилмоқда | Zamon.uz