Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Хитой геология бўйича 13 та янги лойиҳани бошлайди

5 млрд долларлик ҳамкорлик келишуви энергетика хомашёси ва стратегик минералларни қамраб олади.

Ўзбекистон ва Хитой геология бўйича 13 та янги лойиҳани бошлайди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида энергетика хомашёси, кўмир, уран ҳамда критик минераллар бўйича йирик ҳамкорлик лойиҳалари портфели шакллантирилди. Расмий маълумотларга кўра, томонлар умумий қиймати қарийб 5 миллиард доллар бўлган 13 та янги инвестицион лойиҳани амалга оширишга келишиб олди.

 

Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобир Исломов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида, Хитой билан ҳамкорлик янги истиқболлар очишини таъкидлади: “Бу ташриф бизга янги йўналишларни ривожлантириш ва замонавий технологияларни жалб қилиш имконини беради”, — деди у.

 

Маълум қилинишича, 2 сентябрь куни Пекинда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Сзинпин ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди. Музокараларда энергетика, геология, қишлоқ хўжалиги, кимё, транспорт ва туризм соҳаларида ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Аввал хабар қилингандек, Ўзбекистон ва Хитойнинг China National Nuclear Corporation (CNNC) компанияси ўртасида уран саноатида стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, ҳозирда кичик модулли ядровий реакторларни жорий этиш, уран қазиб олиш ва уни қайта ишлаш лойиҳалари устида ишлар давом этмоқда.

custom img

Суд ишларига аралашув: мансабдорлар 5 йилгача қамалиши мумкин

Ўзбекистонда суд ишларига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

custom img

Қамчиқ довонидаги кутилмаган саргузашт: йўлини йўқотган 17 кишига ёрдам берилди

Фуқаролар яшаш манзилларига соғ-саломат етказилган.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кореядаги ватандошлар билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев юртдошлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти, ўқиши ва келажак режалари билан қизиқди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Сеулга келди

Ўзбекистон Президентини Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ку Юн Чхол ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

custom img

Президент топшириғи билан подполковник Дилноза Реджабовага полковник унвони берилди

У ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизматида етакчи мутахассис лавозимида фаолият юритади.

custom img

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида ҳам иштирок этади.

custom img

Ўзбекистон ТИВ Саудия Арабистонига ҳужумдан хавотир билдирди

Вазирлик тинч аҳоли, фуқаролик ва энергетика инфратузилмаси объектларига қарши куч ишлатилишини ҳамда Яқин Шарқ давлатлари хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатларни кескин қоралади.

custom img

Ноқонуний диний таълим ва гиёҳвандлик: собиқ имом-хатиб 3,5 йилга қамалди

Собиқ имом-хатиб 5 нафар вояга етмаганга ноқонуний диний таълим бергани ва гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилгани учун 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"