Ўзбекистон

Тошкент вилоятида чумчуқ гўштидан кабоб тайёрлаган чойхона раҳбари жаримага тортилди

Янгийўлда ноқонуний ов ҳолати учун 4,12 млн сўм жарима белгиланди.

Тошкент вилоятида чумчуқ гўштидан кабоб тайёрлаган чойхона раҳбари жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жойлашган чойхоналардан бирида чумчуқ гўштидан кабоб тайёрланаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят экология бошқармаси ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

 

Текширув давомида ҳозирда ушбу чойхонада чумчуқ гўштидан кабоб тайёрланмаётгани аниқланган. Давлат инспекторлари чойхона раҳбаридан изоҳ олганида, у мазкур видеолавҳа илгари, мижозлар сонини ошириш мақсадида олинганини ва ҳозирда бундай ҳолатга йўл қўйилмаётганини маълум қилган.

 

Мутасаддилар раҳбарни келгусида бундай қонунбузарликни такрорламаслик бўйича огоҳлантирди. Шунингдек, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 63-моддаси 1-қисми (“Ноқонуний ов”) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.

 

Натижада чойхона раҳбарига 4 миллион 120 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди. Экология бошқармаси эса бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун мунтазам назорат олиб борилишини билдирди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент вилоятида чумчуқ гўштидан кабоб тайёрлаган чойхона раҳбари жаримага тортилди | Zamon.uz