Ўзбекистон

Туркия ва Болгарияда ҳалок бўлган 6 нафар ўзбекистонликнинг жасади ватанга олиб келинди

Консулхона жасадларни қайтаришда, шунингдек, қарзга ботган ва ҳужжатсиз қолган ватандошларни қўллаб-қувватлашда ёрдам берган.

Туркия ва Болгарияда ҳалок бўлган 6 нафар ўзбекистонликнинг жасади ватанга олиб келинди

Болгариянинг Созопол шаҳрида чўкиб кетган 22 ёшли ўзбекистонлик талабанинг жасади, шунингдек, Туркияда турли сабабларга кўра вафот этган яна беш нафар ватандошнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

 

Дипломатик ваколатхона хабарига кўра, жасадларни ватанга қайтариш билан бир қаторда, Туркияда даволаниш чоғида катта қарзга ботиб қолган 12 нафар ватандошга ҳам ёрдам кўрсатилди. Шифохоналардаги қарзлари бўйича чегирмалар берилди, уларнинг соғлиги тикланганидан сўнг уйларига қайтишларига ёрдам берилди.

 

Бундан ташқари, ҳужжатсиз қолиб кетган 27 нафар ўзбекистонликнинг ҳам ҳужжатлари расмийлаштирилиб, юртга қайтишлари таъминланди.

 

Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Болгариянинг Созопол шаҳрида 22 ёшли талаба дўстлари билан чўмилишга борганда, кучли оқимга тушиб кетиб, чўкиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Икки кун давом этган қидирув ишлари 9 август куни якун топди. Унинг жасади сув остидаги йирик қоя оралиғидан топилди. Қутқарув хизмати жасадни топа олмаган бўлсада, талабанинг ўзбек, қирғиз ва молдовалик дўстлари қарийб тўққиз соат давомида излаб, уни қоя остидан олиб чиқишга муваффақ бўлишди.

custom img

Қарши Техника университетида ёнғин: бинони тутун қоплади

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

custom img

Трансформатор ёнғини: айрим ҳудудлар вақтинча электрсиз қолди

Ёнғинга қисқа туташув ва трансформатор мойининг сизиб чиқиши сабаб бўлган.

custom img

Самарқанддаги портлаш: маҳаллий аҳоли норози

Ҳолат аҳоли яшаш жойларига яқин тоғли ҳудудда содир бўлган.

custom img

“Damas”да хавфли пойга: гувоҳномасиз ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчиси профилактика инспектори ва фуқароларнинг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Болалар энди Ватанда: Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг фарзандлари қайтарилди

Улар бу пайтгача жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланган.

custom img

Хурмузда музокаралар тўхтаб қолди: нефть бозори яна хавотирда

Омон воситачилигида Хурмуз бўғозида денгиз қатновини тартибга солиш бўйича ўтказилиши режалаштирилган учрашув қолдирилди. Бу қарор минтақадаги кескинлик ва жаҳон энергетика бозоридаги хавотирларни яна кучайтирди.

custom img

Аҳоли мурожаатлари эътиборсиз қолдирилди: 151 нафар мансабдор ишдан бўшатилди

Бандлик, маҳалла, МИБ, соғлиқни сақлаш, прокуратура, ижтимоий ҳимоя ва энергетика соҳаларида мурожаатлар билан ишлашда энг кўп камчилик аниқланган.

custom img

Сеулда Ўзбекистон байроғи порламоқда: Lotte Tower икки давлат дўстлиги рамзига айланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи муносабати билан шаҳарнинг қатор нуфузли жойларида мамлакатимиз давлат рамзлари намоён этилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"