Ўзбекистон

Хитой методикаси асосида таълим бериладиган янги давлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади

Чирчиқда касбга йўналтирилган боғча ташкил этилди.

Хитой методикаси асосида таълим бериладиган янги давлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида Мактаб ва мактабгача таълим Вазирлиги томонидан ташкил этилган яна бир янги боғчанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бир неча йиллар мобайнида фаолият юритмаган боғчанинг қурилиш ишлари 2021 йил бошланиб 2025 йил ўз якунига етди. 260 ўринга мўлжалланган ташкилот қурилишида 4 миллиарддан зиёд маблағ ажратилган.

 

 

Қайд этилишича 14-ДМТТ болаларни касб-ҳунарга бўлган қизиқишини оширишга мўлжалланган бўлиб бунда ҳар бир бола ўз истеъдодига мос фаолиятларга йўналтирилган.

 

Муассаса болалар қобилиятини эрта аниқлаш мақсадида мазкур касбларга мўлжалланган гуруҳларга бўлиб тарбияланади хусусан:

 

- тикувчилик

 

- қурувчилик

 

- сартарош

 

- деҳқончилик ва халқ табобати

 

- ошпазлик

 

- дизайнерлик

 

- хитой тили

 

- спорт

 

- робототехника каби йўналишлар билан шуғулланишга шароитлар яратилган.

 

 

Болалар қобилияти психологлар орқали ўрганилиб ҳар бир бола қобилиятига мос фаолиятларга йўналтирилган.

 

Шунингдек тарбияланувчиларга махсус роботлар орқали хитой тилида мусиқа ноталари ҳам ўргатилади.

 

Чирчиқ шаҳар ҳокими Хитойга ташрифи давомида тажриба алмашув жараёнида мактабгача таълим ташкилотларига ҳам ташриф буюриб болаларга берилаётган тарбия жараёнида болаларни касбга йўналтириш ғоясини илгари сурган ҳамда ўзимизда қўллашни режа қилган.

 

 

Муассаса болаларни жамоа билан ишлаш ва уларни ижодий қобилиятларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган. Бу тизим сифатини янги босқичга олиб чиқиш учун муҳим омил саналади. Маълумот ўрнида мазкур МТМ 1985 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Айни пайтда замонавий стандартларга жавоб берадиган муассасада креатив фикрловчи болаларни ривожлантириш учун барча шароитлар яратилган.

 

Муассаса мақсади - болаларни жамоа билан ишлаш ва уларни ижодий қобилиятларини ривожлантиришдан иборат.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Хитой методикаси асосида таълим бериладиган янги давлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади | Zamon.uz