Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Мўғулистон геология соҳасида стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлади

Томонлар англашув меморандуми имзолаб, қўшма илмий лойиҳалар, талабалар ва ёш мутахассислар учун амалиёт ҳамда грант дастурларини йўлга қўйди.

Ўзбекистон ва Мўғулистон геология соҳасида стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлади

Мўғулистон – дунёда фойдали қазилмалар захиралари бўйича етакчи давлатлардан бири. Бу мамлакат геология ва кончилик бўйича катта тажрибага эга. Ўзбекистон эса ўз илмий мактаби ва кадрлар салоҳияти билан ажралиб туради. Уларининг бирлашуви икки томон учун ҳам фойдали натижалар келтиради.

 

Шу мақсадда Ўзбекистон томонидан Геология фанлари университети проректори Л.Шарафутдинова, “Uzbek Overseas Geology Company” бош директори Х. Омонoв Мўғулистоннинг Фан ва Технологиялари Университети Геология институти раҳбарияти билан учрашиб, кадрлар тайёрлаш, илмий лойиҳалар ва академик алмашинув бўйича янги дастурларни муҳокама қилди.

 

Учрашувда геология соҳасида кадрлар тайёрлаш, амалиёт ва илмий тажриба алмашиш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар. Томонлар стратегик ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилар экан, илмий-таълим жараёнларини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш, талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар учун академик алмашинув дастурларини йўлга қўйиш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мўғулистонга давлат ташрифи давомида геология ва тоғ-кон саноати йўналишида муҳим келишувларга эришилган эди. Ушбу келишувлар доирасида фойдали қазилмаларни излаш, қазиб олиш ва қайта ишлаш, кадрлар малакасини ошириш ва қўшма таълим дастурларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди.

 

Бу ҳамкорлик Ўзбекистон ва Мўғулистон геологлари ўртасида тажриба алмашиш, талабалар ва ёш мутахассислар учун қўшма грантлар ҳамда амалиёт дастурлари, илмий тадқиқотларни халқаро даражада биргаликда олиб боришни, иккала мамлакат тоғ-кон салоҳиятидан самарали фойдаланишни беради.

 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон ва Мўғулистон геология соҳасида стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлади | Zamon.uz