Ўзбекистон

Ўзбекистонда шахсий автомобилларни олиб кириш тартиби соддалаштирилди

Юридик шахслар учун автомобил турини маъқуллаш ҳужжатлари муддати 3 йилдан 5 йилгача узайтирилди.

Ўзбекистонда шахсий автомобилларни олиб кириш тартиби соддалаштирилди

Президент Администрацияси топшириғига асосан, шахсий ва хизмат эҳтиёжлари учун олиб кириладиган транспорт воситаларининг мувофиқлигини баҳолаш тартиб-таомиллари соддалаштирилди.

 

Идоралараро комиссия қарорига кўра:

 

Юридик шахслар учун автомобил турини маъқуллаш ҳужжати амал қилиш муддати 3 йилдан 5 йилгача узайтирилди;

 

Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёж учун олиб кириладиган бир дона автомобилни Пискент полигонида мажбурий синовдан ўтказиш талаби бекор қилинди.

 

Статистик маълумотларга кўра, 2020 йилда мамлакатда расман фақат 3 та дилерлик маркази фаолият юритган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 21 тага етди.

 

Турини маъқуллаган автомобил моделлари сони сўнгги йилларда 15 тадан 101 тага ошди.

 

2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида жисмоний шахслар томонидан олиб кирилган автомобиллар сони ўтган йилга нисбатан 2 693 тага кўпайди.

 

Мутахассисларнинг қайд этишича, 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб транспорт воситалари мувофиқлиги бўйича айрим мажбурий кўрсаткичларни Пискент полигонида синовдан ўтказиш йўлга қўйилган эди. Бироқ мавжуд инфратузилманинг етарли эмаслиги сабабли навбатлар 1 ойдан 3 ойгача чўзилиб кетди ва аҳолининг эътирозлари кучайди. Шу боис тизимни янада қулайлаштириш чоралари кўрилди.

 

Мазкур ўзгаришлар автомобилларнинг хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва автомобил бозорида соғлом рақобатни ривожлантиришга қаратилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда шахсий автомобилларни олиб кириш тартиби соддалаштирилди | Zamon.uz